1

Машҳур актриса таваллуд кунини нишонламоқда (Фото)

ДУНЁ 09.03.2018, 22:06
Теглар: Фото
Машҳур актриса таваллуд кунини нишонламоқда (Фото)

Кўпчилик киноихлосмандлар “Менинг инглиз беморим” фильмини яхши эслашса керак. Бугун ана шу фильмда асосий қаҳрамонлардан бири – шафқат ҳамшираси ролини ижро этган Жюльет Бинош 54 ёшни қаршилади. Бу ҳақда 24smi.org нашри хабар бермоқда.


Кино оламига 15 ёшиданоқ кириб келган Бинош кўплаб Оврўпа режиссёрларининг кинокартиналарида турфа ролларни ижро этган.

Айнан мана шу турли жанрлардаги, ҳар хил ракурслардаги киноасарларда (“Уч ранг: мовий”, “Полина”, “Верн нусхаси”, “Аёлнинг ўзга ҳаёти”, “Сўзлар ҳамда суратларда акс этган муҳаббат қиссаси” ва ҳ.к.) суратга тушгани ҳам актрисанинг омад калити эди, десак, муболаға бўлмайди, негаки Бинош анча-мунча тажриба орттиради.

Актрисага чинакам омад 1995 йили режиссёр Энтони Мингелланинг “Менинг инглиз беморим” фильмида бош персонажлардан бири – ҳамшира Ханнани ижро этиш бўлди.

Мазкур роли учун Бинош биратўла “Оскар”, BAFTA, Европа киноакадемияси ҳамда Берлин кинофестивалининг бош совринларини қўлга киритади. Фильм ҳам дунё бўйлаб нақд 230 млн. АҚШ доллар миқдорида “ақча” йиғади. Кейинроқ актриса Жонни Депп билан “Шоколад”, Жан Рено билан “Муҳаббат қиссаси”,Аль Пачино билан “Хавфли квартал”, Кристен Стюарт билан “Зильс-Мария” каби кўплаб мухлислар меҳрини қозонган фильмларда иштирок этади.

Киномухлислар яқинда киноэкранларда берилган “Қурол-аслаҳали арвоҳ” фильмида ҳам Жюльет Бинош ёш ва умидли актриса Скарлетт Йохансон билан биргаликда роль ижро этишди.

Нима бўлганда ҳам “Олға, Бинош!” деб қоламиз.

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1