АсосийJamiyat

Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб жамлаш тизими ишга туширилади

'Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб жамлаш тизими ишга туширилади'ning rasmi

Икки ой мобайнида 2018—2021 йилларда маиший чиқиндиларни саралаб жамлаш тизимини ишга тушириш бўйича «йўл харитаси», 2018 йилнинг 1 ноябридан эса қаттиқ чиқиндиларни бошқариш борасида Миллий стратегия лойиҳаси тайёрланиши кўзда тутилмоқда.

Охирги бир ярим йил ичида 9 та шаҳарда 1,2 миллион тоннадан ортиқ чиқиндиларни жамлаш, саралаш, ташиб чиқиш, утилизация қилиш ва қайта ишлаш бўйича кластерлар ишга туширилди.

Шунингдек, республикада 13 та «Тоза ҳудуд» ҳудудий унитар корхонаси ва уларнинг 174 та филиали ташкил қилиниб, керакли махсус техника билан таъминланди. Натижада аҳолига санитар тозалаш хизматлари кўрсатиш ҳажми 10 баравар ошди.

    Бошқа янгиликлар