Эндиликда оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги веб-сайтлар, блогерлар, реклама воситалари ҳамда бошқа турдаги ахборот каналлари орқали тарқатилаётган ахборотларда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ахборотдан ҳимоя қилиш мақсадида 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ ёзувлари акс эттирилиши шарт.
Бу ҳақда “Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кучга кирди.
Яъни, қонун кучга кириши билан ҳар бир ахборот тарқатувчи фуқаро ҳушёрликка амал қилган ҳолда ўзлари ёки бу соҳадаги экспертларнинг хулосасига кўра тарқатилаётган ахборотга ёш тоифасини қўйишлари керак бўлади.






