АсосийDunyo

Афғонистонда полиция ва жангарилар ўртасида отишма содир бўлди

'Афғонистонда полиция ва жангарилар ўртасида отишма содир бўлди'ning rasmi

Афғонистон шимолида жойлашган Тахар провинциясидаги назорат пунктига Толибон радикаллари томонидан ҳужум уюштирилди. Воқеа жойига етиб келган полиция ва жангарилар ўртасида отишма содир бўлган.

Шиддатли тўқнашув туфайли 10 нафар полиция ходими ва 7 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Шунингдек, яна 9 нафар полиция зобити жабрланди. Толибонларнинг йўқ қилингани хақида аниқ маълумот келтирилмаган.

    Бошқа янгиликлар