АсосийJamiyat

Тожикистон миллий ахборот агентлиги ўзбек тилида материаллар чоп эта бошлади

'Тожикистон миллий ахборот агентлиги ўзбек тилида материаллар чоп эта бошлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига 9-10 март кунлари амалга оширган давлат ташрифи муносабати билан мамлакатнинг биринчи расмий ахборот маҳкамаси – “Ховар” – Тожикистон Миллий ахборот агентлиги расмий саҳифаси – www.khovar.tj да илк бора ўзбек тилида мақолалар чоп этила бошлади. Айни пайтда мазкур сайтда Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистонга сафари билан боғлиқ бир қанча мақола чоп этилган.

Мазкур ахборот агентлиги тожик, рус, инглиз араб ва форс тилларида ўз хабарларини сайтга жойлаштириб боради.

Айни пайтда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигинг расмий саҳифаси www.mfa.uz да ҳам тожик тилидаги хабарлар эълон қилиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар