1

Она фарзандини бўғиб ўлдириб, сўнг жасадни каналга ташлаб юборди

ЖИНОЯТ 12.03.2018, 15:12
Она фарзандини бўғиб ўлдириб, сўнг жасадни каналга ташлаб юборди

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида 2018 йил 7-8 март куни Қишлоқазон маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан янги туғилган ўғил бола чақалоқнинг бўйин соҳасига мато бўлаги боғланган ҳолда жасади топилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида чақалоқнинг онаси аниқланди, у Қизириқ туманида яшовчи, касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, Н.Т. бўлиб чиқди. 2018 йил 28 февраль куни Н.Т. уйида ўғил бола чақалоқни туғиб, ҳеч кимга билдирмай ўзининг кийими билан чақалоқни бўғиб ўлдириб, сўнг жасадни юқоридаги каналга ташлаб юборганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида Н.Т. қўлга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1