AdMe нашри Гиннесс Рекордлар китобига киритилган дунёдаги ғайриоддий аёллар ҳақида сўзлаб берди. Ушбу аёлларнинг ҳар бири ўзига хос қобилиятга эга. Улар билан танишинг.
Польшалик атлетчи Анету Флорчик дунёдаги энг кучли аёл ҳисобланади. У жуда катта кучга эга, бир пайтда 12 та эркакни 2 дақиқа давомида кўтариб туришга қодир.
Злата ўзининг ушбу ноёб қобилияти билан ҳаммани лол қолдириб келмоқда, у белини эгиб 3та пуфакни 12 дақиқа давомида ёришга қодир.
АҚШлик Джулия Гнусе 30 ёшидан кейин порфирия касаллигига чалинади. Шундан сўнг терисида пуфаклар ва чандиқлар пайдо бўла бошлаган. Ушбу нуқсонларни яшириш учун у танасининг 95 фоизини татуировка қилдирган.
27-ёшли Пикси Фокс ушбу кўринишга эга бўлиш учун $ 250 минг доллар сарфлади, у жад кўп пластик жарроҳликларни бошидан кечирди, ҳатто пастда жойлашган 6та қовурғасини ҳам олиб ташлади.
АҚШда олдин раққоса бўлган Ирен Сьюэлл марафонда 42 км масофани 7 соату 28 дақиқада 7,6 см понали туфлида босиб ўтди.
Германиялик 92 ёшли пенсионер Йоханна Каас Гиннесс Рекордлар китобига энг қария гимнаст аёл номи билан кирди. У гилам устида бажариладиган эркин машқлар билан кифояланмай, балки жуда мураккаб машғулотлар билан ҳам шуғулланади.
Ёш ҳиндистонлик Жоти Амжи Гиннесс Рекордлар китобига энг бўйи паст аёл номи билан киритилган. 18 тўлган куни қизнинг бўйи 62,8 см, вазни эса — 5,2 кг. ташкил этди. У ахондроплазия кассаллигига чалингани боис бундай кўринишга эга.