1

Непалда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

ДУНЁ 12.03.2018, 17:13
Непалда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Бангладешнинг US-Bangla хусусий авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёт Катманду халқаро аэропорти яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда РИА Новости «Kathmandu Post» нашрига таяниб хабар тарқатди.

Нашр маълумотларига кўра, самолёт қўниш чоғида йўналишни учиш-қўниш йўлагига тўғирлолмаган ва аэропортнинг шарқий томонидаги футбол майдонига қулаб тушган. Ҳалокатдан сўнг ҳаво кемасида ёнғин чиққан.

Ҳукумат ушбу ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлиши мумкинлигини инкор қилмаяпти, бироқ ҳали бу ҳақда ҳеч қандай расмий маълумот йўқ.

Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келган. Олинган маълумотларга кўра, 17 йўловчи қутқарилган ва энг яқин шифохонага жўнатилган.

Катманду аэропорти маъмурияти хабар беришича, самолётнинг ҳалокатига техник нуқсон сабаб бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1