1

Мессининг рафиқаси – Антонелланинг туғруқхонадаги суратига бир ярим миллионта лайк босилди

ДУНЁ 12.03.2018, 23:34
Мессининг рафиқаси – Антонелланинг туғруқхонадаги суратига бир ярим миллионта лайк босилди

Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси учинчи бор ота бўлди, дея хабар бермоқда Сегодня нашри.

30 ёшли футболчининг рафиқаси Антонелла Рокуццо турмуш ўртоғига учинчи ўғил фарзандни совға қилди. Ота-она чақалоққа Чиро деб исм беришди.

Мессининг аёли Instagramда барча оила аъзолари тушган суратни эълон қилди: беш карра “Олтин тўп” соҳиби икки ўғли билан Антонелла ва Чирони кўришга туғруқхонага келишди. Ушбу суратга бир ярим миллион лайк босилди ва 17 мингдан зиёдроқ изоҳлар ёзилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1