1

АҚШга юбораман деб, 10 000 долларни ўзлаштириб юборган фирибгар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 14.03.2018, 07:37
АҚШга юбораман деб, 10 000 долларни ўзлаштириб юборган фирибгар қўлга олинди

Самарқанд шаҳрининг Навбоғчиён маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган М.Р. шу маҳалла ҳудудида Бухоро шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган С.Э.га Россия Федерациясида жойлашган туризм фирмаси орқали уни АҚШ давлатига ишлаш учун юборишини айтиб алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 10.000 АҚШ долларини олиб пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Рўзиева қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1