Шотландиянинг Пез аэропорти яқинида вертолёт халокатга учради, деб хабар берди Рейтер агентлиги.
Оқибатда вертолёт бошқарувчиси оғир даражада тан жароҳати олган. Қурбонлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Воқеа гувоҳларининг таъкидлашича, у кутилмаганда мувозанатни йўқотиб, ерга қулаган. Шундан сўнг одамлар вертолёт ичидаги учувчини қутқаришган.
Ҳодиса сабаблари хозирча номаълум.






