АҚШнинг Алабама штатида мактаб ўқувчиларини ташувчи автобус ҳалокатга учради деб хабар берди Рейтер агентлиги.
Флорида штати томон йўлга чиққан автобус 12 метр баландликдан жарликка қулаб тушган.
Оқибатда эса 1 киши ҳаётдан кўз юмди ва кўплаб ўқувчилар тан жароҳати олишди. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар жабрланганларни вертолётларда касалхонага етказишди.
Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.






