Яманнинг Аден шаҳрида портлаш содир этилди, деб хабар берди Рейтер агентлиги.
Портловчи қурилма автомобилга ўрнатилган бўлиб, шаҳар марказидаги ошхоналар олдига худкуш террорчи томонидан қолдириб кетилган.
Воқеа оқибатида 4 киши хаётдан кўз юмди ва кўплаб одамлар жароҳатланди. Террорчининг ўзи ҳам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Ҳозирда воқеа юз берган ҳудудда вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.






