2018 йил 14 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлик тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
Бу ҳақда @huquqiyaxborot каналида маълум қилинди.
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати деб қайта ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикасининг Конституцион тузумини, суверенитетини, ҳудудий даҳлсизлигини ва давлат манфаатларини ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя қилувчи махсус ваколатли орган этиб белгиланди.
2018 йил 1 апрелдан бошлаб Хизматнинг рухсат бериш характеридаги айрим ваколатлари бошқа ташкилотларга берилди, айримлари бекор қилинди.
14.03.2018 22:13
Миллий хавфсизлик хизмати қайта ташкил этилди






