Ливанлик аёл Байрутнинг Авлиё Иосиф туғруқхонасида бирданига олтита чақалоқни дунёга келтирди. Бундай воқеа Ливанда биринчи марта содир бўлди, деб ёзмоқда «Ан-Наҳор» газетаси.
Газетанинг маълум қилишича, оилада тўртта фарзанд бўлган. Улар бешинчи фарзандни дунёга келтиришни ният қилишган. Аёл ҳомиладор бўлгандан кейинги текширувлар натижасида улар олти нафар фарзанд кутаётганидан хабар топишган.
Чақалоқларнинг учтаси ўғил, учтаси қиз. Болалар ҳам, онаси ҳам соғлом.






