“Ўзбекистон темир йўллари” локомотивлар паркидаги электровозлар сони 100 тага етди

ЖАМИЯТ 30.05.2014, 10:29
“Ўзбекистон темир йўллари” локомотивлар паркидаги электровозлар сони 100 тага етди

Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясининг локомотивлар паркини янгилашга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда янги темир йўл линиялари ва замонавий вокзаллар барпо этилиб, фойдаланишга топширилди, мавжуд ва янги темир йўлларни электрлаштириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Локомотив ва юк вагонлари паркини янгилашга алоҳида эътибор берилмоқда. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 13 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси локомотивлар паркини янгилаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан йигирмадан ортиқ замонавий юк ташиш электровозларини харид қилиш бўйича лойиҳа ҳаётга татбиқ этилаётир.

Матбуот анжуманида локомотивлар паркидаги электровозлар сони айни пайтда юзтага етгани таъкидланди. Шунингдек, бу ерда 242 магистрал ва 258 манёвр тепловози мавжуд. Компания парки йилдан-йилга янги замонавий транспорт воситалари билан тўлдириб борилмоқда.

“O'ZEL” русумидаги 38 электровознинг харид қилингани “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компаниясининг локомотив паркини техник қайта жиҳозлаш ва янгилаш борасидаги яна бир қадам бўлди. Ўтган йили 11 шундай замонавий электровоз олиб келинди, дея хабар беради ЎзА.

Локомотив парки замонавий электровозлар билан янгиланаётгани “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси учун техник-иқтисодий самара бермоқда. Таъмирлаш жараёнида кўп меҳнат талаб қиладиган ишлар ҳажми қисқариб, материал ва ресурслар сарфи камайиб бормоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1