Ўзбек палови Қувайтдаги миллий таомлар фестивалида ғолиб бўлди

МАДАНИЯТ 15.03.2018, 14:48
Ўзбек палови Қувайтдаги миллий таомлар фестивалида ғолиб бўлди

Қувайтда миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди, деб ёзади "Жаҳон" АА.

"Наврўз" байрами арафасида Ўзбекистон элчихонаси делегацияси ушбу тадбирда ўз миллий стендини намойиш этди. Фестиваль меҳмонлари бу ерда республикадаги оммабоп туристик йўналишлар, миллий либослар билан танишишди ҳамда ўзбек миллий таомларидан тотиб кўришди.

Фестиваль якунида ҳакамлар ҳайъати ва қатнашчилар эътирофига кўра ўзбек палови биринчи ўринни қўлга киритди ва Ўзбекистон элчихонаси эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1