1

"Чиройли" авторақамлар Ўзбекистон ғазнасига қанча даромад келтирмоқда?

ИҚТИСОДИЁТ 16.03.2018, 15:05
"Чиройли" авторақамлар Ўзбекистон ғазнасига қанча даромад келтирмоқда?

2018 йил 5 мартдан 11 мартигача бўлган давр мобайнида биржанинг онлайн аукционлари орқали 33 та автомобиль рақам белгилари сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон товар хомашё биржаси махсус ахборот портали хабар қилди.

Хабарда айтилишича, чиройли рақамлардан 28 таси жисмоний шахсларга, 5 таси юридик шахсларга сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий миқдори 409 миллион сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 64% олий тоифадаги авторақамларга, 21% битимлар 2 тоифа авторақамлар ва 15% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 33%га етди. Кейинги ўринни Фарғона вилояти — 18%, учинчи ўринда эса Андижон ва Самарқанд вилояти харидорлари 15% улуш билан эгаллади. Қолган вилоятларнинг умумий улушлари 19%ни ташкил этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1