1

Бугун Россияда Президентлик сайловлари ўтказилмоқда

ДУНЁ 18.03.2018, 20:47
Бугун Россияда Президентлик сайловлари ўтказилмоқда

Россия Федерациясида мазкур йирик сиёсий тадбир муносабати билан ташкил этилган 97 мингдан зиёд сайлов участкасида (улардан 400 таси чет давлатларида ташкил этилган) россиялик сайловчилар ўз номзодларига овоз бермоқда.

Сайлов жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Россия Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан сайловчиларга кўплаб инновациялар таклиф қилинган.

Хусусан, россиялик сайловчилар давлат хизматлари порталининг “мобил сайловчи” хизмати орқали ўзига қулай бўлган сайлов участкасида овоз бериш имконига эга.

Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги маълумотига кўра россиялик сайловчиларнинг 1,6 миллионга яқини айни шу хизматдан фойдаланган.

Шу билан бирга сайлов участкаларида ўрнатилган 46 мингдан зиёд видеокамералар орқали ҳам сайлов жараёнларини онлайн кузатиб бориш имконияти яратилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президентликка номзодлар саккиз нафар. Булар амалдаги Президент Владимир Путин, “Росссия умумхалқ иттифоқи”дан Сергей Бабурин, Россия Коммунистик партиясидан Павел Грудинин, Россия Либерал демократик партиясидан Владимир Жириновский, “Фуқаролик ташаббуси”дан Ксения Собчак, “Россия коммунистлари”дан Максим Сурайкин, Ўсиш партиясидан Борис Титов ва “Яблока”дан Григорий Явлинскийдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1