АсосийDunyo

АҚШда қотил Чарльз Мэнсоннинг жасади куйдирилди

'АҚШда қотил Чарльз Мэнсоннинг жасади куйдирилди'ning rasmi

Марҳум америкалик қотил Чарльз Мэнсоннинг жасади крематория печида куйдирилди, дея хабар бермоқда Lenta.ru нашри.

Мэнсон 2017 йилнинг ноябрида вафот этган эди.

Чарльз Мэнсон ҳибсга олинишидан аввал ўтган асрнинг 60–70-йилларида бир қатор қотилликларни амалга оширган. Шундан сўнг у қўлга олиниб, умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган эди.

Куйдириш маросимида 20 дан ортиқроқ одам иштирок этган. Улар орасида қариндошлар, жумладан, қотилнинг невараси Жейсон Фриман ҳам бўлган.


    Бошқа янгиликлар