АсосийDunyo

Мисрда янги президент сайланди

Миср собиқ мудофаа вазири Абдулфаттоҳ  ас-Сисий мамлакатда ўтказилган президентлик сайловларида ғалаба қозонди, бу ҳақда Reuters агентлиги Миср марказий сайлов комиссиясига таяниб хабар бермоқда. 

Қайд қилинишича, сайловда ас-Сисий 96,91 фоиз овоз тўплаган. Унинг рақиби Хамдина Саббоҳига эса мисрликларнинг 3,09 фоизи овоз берган. 

Марказий сайлов комиссияси таъкидлашича, сайловда аҳолининг 47 фоизи  - 25 миллион киши қатнашди. 

 

    Бошқа янгиликлар