АсосийDunyo

87 ёшли бувижон Paint дастурида суратлар чизиб Интернетни ишғол этди (Фото)

'87 ёшли бувижон Paint дастурида суратлар чизиб Интернетни ишғол этди (Фото)'ning rasmi

Испаниялик кекса аёл Paint дастурида суратлар чизиб, ижтимоий тармоқларда фаол равишда кўплаб мухлислар орттирмоқда, деб ёзмоқда Lenta.ru нашри.


Конча Гарсия Заера (Concha García Zaera) 12 йил аввал сурат чизишни бошлаган. Шундан сўнг унинг набиралари бувиларигакомпьютер совға қилишган.

Кампиршо бемор эрига ғамхўрлик қилиш билан бирга Paint дастурида сурат чизишни ўргана борган.

Аввалбошда рассом-капмир картиналарини Facebookда эълон қилган. Кейин эса набирлари суратларни Instagramга қўйишни маслаҳат беришган. Бугун унинг мухлислари 108 минг киши.

“Нега мен чизган суратлар шунчалик эътибор тортаётганини ҳеч ҳам тушунолмайман. Назаримда, мен оддий деталларни чизяпман”, – дейди кекса аёлнинг ўзи.

Бошқа янгиликлар