1

Ўзбекистонликлар Россиядан уйларига қанча пул жўнатишди?

ИҚТИСОДИЁТ 23.03.2018, 13:54
Ўзбекистонликлар Россиядан уйларига қанча пул жўнатишди?

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари 2017 йилда Россиядан пул жўнатиш бўйича биринчи ўринни эгаллашди, улар ўтган йили 3 миллиард 902 миллион доллар жўнатишган.

Мазкур рақамлар Россия Марказий банки томонидан эълон қилинган статистикада келтирилган.

МДҲ мамлакатлари ичида пул ўтказмалари бўйича иккинчи ўринга Тожикистон жойлашган – 2017 йилда 2 миллиард 536 миллион доллар. Ундан кейинги ўринларда Қирғизистон — 2,211 миллиард доллар ва Арманистон — 1 миллиард 65 миллион доллар билан бормоқда.

Охирги ўринда Туркманистон жойлашган — 2 миллион доллар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1