АсосийJinoyat

27.000 АҚШ долларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди

'27.000 АҚШ долларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

2018 йил 26 февраль куни Самарқанд шаҳрида яшовчи М.Файзуллаева ИИБга фирибгарлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Шикоятга кўра, 2017 йил март ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида Хива кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган А.Розиқов, Ф.Исомов ва И.Облоқуловдан Канадага ишлашга юбориш учун жами 27 минг доллар олади ва ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.

Кўрилган чоралар натижасида А.Розиқов қўлга олинди.


    Бошқа янгиликлар