1

Украинада сариқ рангли қор ёғди

ДУНЁ 23.03.2018, 16:58
Украинада сариқ рангли қор ёғди

РИА Новости хабарига кўра, табиатнинг бу мўъжизаси Украинанинг Одесса вилояти жанубида кузатилган.

Хабарда қайд этилишича, бугун Одесса вилоятининг Исмоил шаҳри мери Андрей Абрамченко Фейсбукдаги саҳифасида Дунай Гидрометеорология обсерваторияси мутахассислари олиб борган лаборатория текширувида сариқ тусдаги қордан олинган намунада зарарли кимёвий моддалар ва жигарранг тупроқ қоришмаси топилмаганини маълум қилган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сариқ қор билан қопланган Одесса вилояти жанубидаги бошқа ҳудудлар манзараларини ҳам интернетга фаол жойлаштирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1