Хабарингиз бор, 2018 йил Қозоғистонда "Ўзбекистон йили" деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан, қўшни мамлакатлар ва қардош халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама турли маросимлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Спорт йўналишидаги тадбирлардан бири, эртага, 24 март куни ҳаваскорлар велопойгаси доирасида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур велопойга йўналишининг умумий узунлиги 130 км ни ташкил этади.
Велопойга Қозоғистон Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасида старт олиб, Чимкент шаҳрида якунига етади. Ушбу велопойга икки мамлакат ўртасида туризм ва спорт соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилаётгани эътиборга молик.






