АсосийDunyo

Бир кунда 3 мингдан кўпроқ киши Шарқий Гутани тарк этди

'Бир кунда 3 мингдан кўпроқ киши Шарқий Гутани тарк этди'ning rasmi

Муҳайям ал-вафодин туманида ташкил этилган гуманитар йўлак орқали 23 март куни Шарқий Гутани 3 мингдан кўпроқ тинч аҳоли вакиллари тарк этди. Риа Новостининг хабар беришича, бу ҳақида Уруш холатидаги томонларни муросага келтириш бўйича марказ вакили генерал майор Владимир Золотухин журналистларга маълум қилган.

Унинг қайд этишича, озод қилинган Сакба аҳоли пункти фуқароларига инсонпарварлик кўмаги етказилди. Мухайям ал-вафодиндаги гуманитар йўлак ҳудудида 3,5 мингга яқин тинч аҳоли вакиллари озиқ-овқат билан таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик кенгаши 24 февраль куни Сурияда камида 30 кунлик режимда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюция лойиҳаси бўйича овоз берганди. Лекин ханузгача бу ҳудудда отишмалар тўхтаганича йўқ.

    Бошқа янгиликлар