Мамлакат жанубидаги супермаркетда террорчи гаровга олаётган вақтда 3 киши ҳалок бўлган.
BFMTV нинг хабар беришича, номаълум шахс Super U. супермаркетида кишиларни гаровга олган. Шаҳар мэри Треб Эрик Менассининг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг бири дўкон хизматчисидир. Ҳодиса Од департаментида содир бўлди. Ҳудудни ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари ўраб олган.
Сўнгги маълумотларга қараганда, гаровдагилар қочишга муваффақ бўлишган. Бино ичида гаровга олган шахс ва жандармерия зобити қолмоқда. Мамлакат бош вазири Эдуар Филиппнинг баёнот беришича, Требда вазият жиддий. У ҳодисани террор ҳаракати деб баҳолади.






