Кемеровада бўлиб ўтган ёнғин оқибатида вафот этганлар хотираси ёд этилиб Россия ва Франция терма жамоалари ўйини бир дақиқалик сукут билан бошланади.
Россия терма жамоаси футболчилари ўйинга қора боғич билан чиқишади. Айни дамга келиб ёнғинда вафот этганлар сони 64 нафарни ташкил қилмоқда, 16 та одам бедарак йўқолган.
Ўз навбатида Франция термаси бош мураббийи Дидье Дешам ҳам ўз футболчиларини боғич билан чиқишини айтиб ўтди.
«Биз Кемеровада бўлган мудҳиш воқеадан телевидения орқали хабар топдик. Россия футболчилари қора боғичда чиқишади? Биз ҳам ҳудди шундай қиламиз. Франция терма жамоаси бу каби воқеалардан кейин ўзини шундай тутади», - деб маълумот берди Дешам.
Россия – Франция ўртоқлик учрашуви 27 март куни Санкт-Петербургдаги «Крестовский» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 20:50 да старт олади.






