Даврон Носирович Саматов Хукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмасининг раиси этиб тайинланди.
Бу хақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" телеграм-каналида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси Президентнинг 2017 йил 15 ноябрдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб унинг асосий вазифаси Республикамиз ҳудудида заргарлик санъатининг кўп асрлик анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш ҳисобланади.
“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар 2020 йилгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловидан озод қилинган.






