АсосийDunyo

Техасда турмушга чиқишга рози бўлмаган 16 ёшли қиз ота-онаси томонидан қийноққа солинган

'Техасда турмушга чиқишга рози бўлмаган 16 ёшли қиз ота-онаси томонидан қийноққа солинган'ning rasmi

АҚШнинг Техас штатида ота-она 16 ёшли қизини айтган эркакка турмушга чиқишни истамагани учун қийноққа солган, деб ёзади Forum Daily.

Маариб Ал-Хишмавий 30 январь куни бедарак йўқолиб қолган. Охирги марта уни Тафт ўрта мактабида кўришган.

Шунча вақт мобайнида қиз ота-онасидан яшириниб, унга ғамхўрлик кўрсатаётган ташкилотда пошпана топган.

Полиция маълумотларига кўра, қизнинг ота-онаси — 34 ёшли Абдулах Фахми Аль-Хишмави и 33 ёшли Хамдия Саха-аль-Хишмавибошқа шаҳарда яшайдиган эркакка турмушга чиқишга рози бўлмагани учун уни супурги билан уриб, қизиб турган ёғ билан қийнашган. Ота-она мажбурий никоҳ эвазига 20 минг доллар эвазига келишиб олган.

Ўсмир қиз ва унинг 5—15 ёшдаги беш ука-сингилларини болаларни ҳимоя қилиш марказига жойлаштиришди.

Уларнинг ота-онаси оила аъзоларига нисбатан доимий равишда зўравонлик қилганликда айбланмоқда. Айни пайтда улар ҳибсда сақланмоқда.


    Бошқа янгиликлар