Россия президенти Владимир Путин Кемеровода рўй берган фожиа туфайли мамлакатда 28 март куни миллий мотам эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар беряпти.
Фармонда мотам куни маданият муассасалари, телерадиокомпаниялар кўнгилочар тадбир ва кўрсатувларни бекор қилиши қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Кемероводаги “Қишки олча” тўрт қаватли савдо марказида ёнғин якшанба куни рўй берди. 64 киши ҳалок бўлди.
РФ ҳукумати қарорига кўра Кемерово вилояти ҳокимлиги ҳалоқ бўлганларнинг оилаларига 1 млн рубль миқдорида моддий ёрдам ажратади.






