1

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган телефон сабабли вафот этганлар сони уч нафарга етди

ЖАМИЯТ 27.03.2018, 17:21
Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган телефон сабабли вафот этганлар сони уч нафарга етди

Аввал хабар қилинганидек, 25 март куни соат 22.00ларда Наманган вилоятининг Поп тумани Ойбек МФЙ Бобур кўчасида яшаган Б.Раҳматовнинг телефони ҳовлисида жойлашган ҳожатхонасига тушиб кетган.

У телефонини олиш мақсадида қўшниси Э.Ниязовни ёрдамга чақириб, арқон ёрдамида ҳожатхона ичига тушган ва ҳушини йўқотган. Э.Ниязов уни қутқариш мақсадида ҳожатхона ичига тушиб, ўзи ҳам ҳушини йўқотган. Шундан сўнг Б.Раҳматовнинг отаси Ҳ.Раҳматов уларни қутқариш учун ҳожатхонага тушган вақтида у ҳам ис газидан заҳарланган.

Бироқ Ҳ.Раҳматовга кўрсатилган тиббий муолажалаларга қарамасдан, у шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

ФВВ фуқаролардан шу каби бахтсиз ҳодисалар содир бўлганида ўзбошимчалик билан ҳаракат қилмасдан, ФВВ қутқарув хизматига зудлик билан мурожаат қилишни сўради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1