АсосийJinoyat

Қашқадарёда хотин эрини буғиб ўлдирди, Қорақалпоғистонда эса эр хотинига болта урди

'Қашқадарёда хотин эрини буғиб ўлдирди, Қорақалпоғистонда эса эр хотинига болта урди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси 26 куни оилавий низолар оқибатида келиб чиққан иккита мудҳиш қотиллик ҳақида хабар берди.

Биринчиси, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 26 март куни соат 03.00 ларда, Оққудуқ қишлоғида яшовчи, 1996 йилда туғилган М. Омонова уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1994 йилда туғилган. А.Эркиновни сочиқ билан бўғиб ўлдирган. М.Омонова эса қўлга олинган.

Иккинчиси, Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 26 март куни соат 10.00 ларда, “Уллибоғ” ОФЙда яшовчи, 1951 йилда туғилган Р.Ниязимбетов уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1952 йилда туғилган А.Ниязимбетованинг бошига болта билан уриб жароҳат етказган. Натижада А.Ниязимбетова воқеа жойида вафот этган. Р.Ниязимбетов қўлга олинган.

Иккала ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар