1

Жиззахда ота-бола фирибгарлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 27.03.2018, 20:30
Жиззахда ота-бола фирибгарлар қўлга олинди

Жиззах вилоятининг Зомин туманида 26 март куни ота-бола фирибгарлар қўлга олинди, дея хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил август ойида “Истиқлол” ҚФЙ Ём қишлоғида яшовчи, муқаддам судланган, 1975 йилда туғилган М. Арабов ва бирга яшовчи отаси, нафақахўр, 1946 йилда туғилган М. Арабовлар таниши, 1986 йилда туғилган Ш.Имановнинг уйида унга АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Янгиобод тумани филиалида тақиқда турган “Нексия” русумли автомашинасини тақиқдан чиқариб беришларини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, 28 млн сўм пулини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Кўрилган чоралар натижасида Мирмухтор ва Мирҳамид Арабовлар ушланганлар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1