АсосийDunyo

Ҳайвонот боғи назоратчиси камёб турнани томошабинлар кўз ўнгида савалади

'Ҳайвонот боғи назоратчиси камёб турнани томошабинлар кўз ўнгида савалади'ning rasmi

Хитойнинг Хэбэй провинцияси Шицзячжуан нағрида ҳайвонот боғи ходими тошомабинлар кўз ўнгида камёб Маньчжурия турнасини калтаклади, дея маълум қилмоқда Lenta.ru нашри.

Маълум бўлишича, турна ҳайвонот боғи назоратчисининг кўзини чўқиб олган. Жаҳл отига минган назоратчи қўлига калтак олиб, қушни савалай кетган. Турна ҳар бир зарбадан қичқирган. Калтакланган қуш қонга беланган ва бир қаноти синган.

Ветеринарларнинг ёрдамига қарамай, турна бутунлай оёққа туриб кетиши даргумон.

Ҳайвонот боғи назоратчиси эса расмий огоҳлантириш олиб, 3 ойга иш фаолиятидан четлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар