АсосийDunyo

Туркман аёлларига ишга чиройли бўлиб келиш тақиқланди

'Туркман аёлларига ишга чиройли бўлиб келиш тақиқланди'ning rasmi

Туркманистон республикасининг пойтахти Ашхобод шаҳрида давлат ташкилотларида ишлайдиган аёлларга одамни ўзига жалб қилувчи тилла тақинчоқлар тақиш, тирноғига лак қўйиш тақиқланди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Давлат бюджети ташкилотларида ишловчи туркман аёлларига тирноқ ва киприк ўстириш, шу билан бирга сочни сариқ рангга бўяш тақиқланди. Бу косметик жараёнлар шаҳарлик аёллар ўртасида жуда машҳурдир.

Нашрнинг хабар беришича, эндидан бошлаб, шаҳар мерияси ходималари сартарошхона ва гўзаллик салонларини текширувдан ўтказишади.

    Бошқа янгиликлар