Олтой ўлкасида 2,5 мингдан зиёд томорқа участкалари ва қарийб минг хонадон сув тошқини остида қолди, дея хабар бермоқда News.day.az нашри.
Сув тошқини оқибатларини бартараф этиш учун 1442 нафар одам, 402 та техника жалб этилган.
Тошқин сабаби сифатида қорнинг тез эриши кўрсатилмоқда.






