АсосийShou-biznes

Лола нега фолчиларни инкор этмади?

'Лола нега фолчиларни инкор этмади? 'ning rasmi

Ижод ва оилани бир маромда олиб бораётган хонанда Лола Йўлдошева ноодатий саволларимизга жавоб берди...

Айтишларича сиз...

— Ишга нисбатан инжиқ ва талабчанман эканман. Менимча, ҳам шундай, негаки хатактеримга кўра перфикционистман. Профессионалликни қадрлайман! Ижодий гуруҳдан ҳам шуни талаб қиламан. Ҳатто, у қадар муҳим эмасдек туюлган ҳолатлар ҳам диққатимдан четда қолмайди. Фарзандларимга ҳам кўп айтаман, ҳар бир ишни аъло даражада бажаринг, «яхши»си билан кифояланманг, деб.

Характерингиз чизгиси бу...

— Сув! Гоҳо тошқин, гоҳида сокин ҳаракатланувчи оби-ҳаётман! Тошдан тошга урилсам ҳам, бир жойда тўхтаб қолмайман, оқимни топа оламан. Виждон амри билан яшайман, ўз принципларимга содиқман, агар улар ҳаётим давомида ўзгармаса, албатта.

Лоланинг уч орзуси?

Инсонларга кўпроқ яхшилик қилсам дейман, бахтли бўлишни истайман! Тинч-тотув, аҳил оилам ва яна фарзанларимнинг ширингина ука ёки сингилчаси бўлишини ният қиламан!

Ҳамма-ҳамма ниятларингиз амалга ошсин!

— Раҳмат!

Қўлингиздан келмайдиган иш қайси?

— Кимгадир атай ёмонлик қилишни эплолмайман, ҳатто, у душманим бўлса ҳам. Бу ҳолатда мен ожизман.

Мактабда сизни ким деб чақиришган?

— Агар бирор лақабни назарда тутаётган бўлсангиз, унақаси бўлмаган. Оддийгина Лола эдим.

Бирор марта бўлса ҳам ёқалашганмисиз?

— Ҳеч қачон!

Фарзандларингиз бир-бирлари билан уришиб қолишса-чи?

— Муштлашиш билан ҳеч нимага эришиб бўлмаслигини, ҳар қандай вазиятда ҳам тўғри тушунтириш кераклигини уқтираман. Лекин ўғил бола оиласи, яқинлари ва ватан ҳимоячиси, керак пайтда куч ишлата олишни билиши керак.

«А» ҳарфи билан бошланадиган сўз айтинг, хаёлингизга келган энг биринчиси?

— Арзимайди!

Автомобилда кетаётиб нималарни хаёл қиласиз?

— Улар турли-туман ва жуда кўп.

Ёш ижодкорлардан бири сизга шогирд бўлмоқчилигини айтиб, изн сўраяпти, нима қиласиз?

— Ички сезгимга қулоқ тутаман. Агар ўзим ва бўлажак шогирдимга нисбатан ишонч пайдо бўлса, кўзим етсагина, ишга киришаман.

Экстрасенс ва фолчиларга ишонасизми?

— Мен Яратганнинг қудратига ишонаман, аммо ноёб қобилиятли инсонлар борлигини ҳам инкор этмайман. Шунчаки, фолчи ёки экстрасенсга ишим тушмаган, қолаверса, келажакни билгим ҳам йўқ. Ҳар қайси ниятни чин кўнгилдан, астойдил, ёлвориб сўрайман. Яратган, мендан сўра ва мен бераман деган, мен бунга ишонаман.

Лола ёзган шеърлар...

Онажонимнинг уйида, ёзув столида қолган. Ҳа, шеър ёзаман, қоғозга туширганман уларни.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар