Абдулла Арипов ва Абдулазиз Камилов Кемероводаги ёнғин муносабати билан ҳамдардлик билдириш учун Россия элчихонасига ташриф буюрди.
28-март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Ўзбекистон ҳукумати номидан элчи Владимир Тюрденовга Россиянинг Кемерова шаҳридаги кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган ёнғин муносабати билан самимий таъзия билдирилди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Кемерово шаҳридаги савдо марказида содир бўлган ёнғинда 64 киши қурбон бўлган. Уларнинг орасида болалар кўп. Дастлабки хулосаларга кўра.ю қурбонлар сони бунчалик кўп бўлишига, эвакуация йўлларининг ёпиқлиги ва савдо маркази ходимларининг нотўғри ҳатти-ҳаракатлари сабаб бўлган.
28 март куни Россияда Кемероводаги ёнғинда ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинди.






