1

Туркияда юздан ортиқ талаба заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди

ДУНЁ 29.03.2018, 13:04
Туркияда юздан ортиқ талаба заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди

Туркиянинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Бурса вилоятининг Нилюфер туманида 150 нафарга яқин талаба заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Уларнинг заҳарланишига кечки овқатга тановул қилинган таом сабаб бўлган. Касалхонага ётқизилган талабалар орасида чет эл фуқаролари йўқ. Айни пайтда жабрланганларнинг аҳволи анча енгиллашган.

Илгари Туркиянинг Эрзинжан вилоятида Афғонистон, Покистон ва Ироқ фуқаролари бўлган 26 нафар чет эллик талабалар ҳам овқатдан заҳарланишган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1