1

Миср қум бўрони остида қолди

ДУНЁ 29.03.2018, 13:15
Миср қум бўрони остида қолди

Мисрни кучли қум бўрони қоплади, деб хабар қилди News.day.az нашри.

Мамлакатнинг жанубий қисмида жойлашган Кена, Асьют, Эл-Вади эль-Гадид, Луксор, Сохаг ва Қизил денгизда вазият оғир. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли аксарият халқаро трассалар ёпилган.

Шимолий пойтахт бўлган Искандария, Хургада ва Нувейбанинг йирик портлари ҳам ўз фаолиятини тўхтатди. Қум бўрони кучли шамол билан бирга кузатилмоқда. Унинг тезлиги сониясига 20 метрни ташкил этади.

Қум бўрони оқибатида электр симлари узилиб, одамлар чироқсиз қолишди.

Миср аҳолиси зарур бўлмаса, кўчага чиқмаслик, автотранспорт воситаларидан фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1