Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тури старт олади. ФИФА кунларидаги кичик танаффусдан қайтган клублар бугундан баҳсларга киришадилар. Бу ҳақда UFF хабар бермоқда.
Бугунги дастурдан “Сўғдиёна” ҳамда “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув ўрин олган. 3-турдан сўнг сўнгги ўринларни банд қилиб турган ушбу икки клуб ўртасидаги баҳс муросасиз ўтиши тайин.
Тақвим бўйича бугун ўтказилиши керак бўлган АГМК – “Локомотив” учрашуви эса 31 март кунига қолдирилган.
Эртага мухлислар бир қатор қизиқарли ўйинларга гувоҳ бўлишади. “Бунёдкор” Тошкентда “Бухоро” клубини қабул қилади. Мавсум стартини яхши бошлаган жамоалар ўртасидаги учрашув соат 18:00да бошланади.
20:00дан бошлаб эса “Насаф” – “Металлург” ўйини старт олади. “Насаф” уч йилдан буён ушбу жамоани ўз майдонида ортиқча қийинчиликсиз ютиб келади. Шу билан бир қаторда Тошкент вилояти вакиллари кетма-кет икки мавсумдан бери Қаршида гол ура олмаяптилар.
31 март куни учта жуфтлик ўртасида ўйинлар бўлиб ўтади. Водий дербисида “Қўқон-1912” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Таъкидлаш жоиз, ушбу ўйин Қўқонда мавсумнинг очилиш учрашуви бўлади. Қўқонликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу очилиш маросимига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўрилмоқда. Ўйин 18:00да бошланади.
Шу куни параллел равишда АГМК – “Локомотив” ўйини ҳам бўлиб ўтади. Мавсумни омадсиз бошлаган олмалиқликлар кетма-кет мағлубиятлардан сўнг аламзада бўлиб турган “темирйўлчилар” тўсиғидан ўтишга уриниб кўрадилар.
Ниҳоят турни бир вақтлар “Ўзбек класикоси” деб ном олган “Пахтакор” – “Нефтчи” ўйини якунлаб беради. Азалий рақиблар ўртасидаги ўйин соат 20:00да бошланади.
Ўзбекистон Сеперлигаси, 4-тур
29 март
18:00. “Сўғдиёна” – “Қизилқум”
Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Ф. Янсупов (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент)
Комиссар: Б. Арипов
30 март
18:00. “Бунёдкор” – “Бухоро”
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент)
Комиссар: А. Фролов
20:00. “Насаф” – “Металлург”
Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), М.Мажидов (Наманган), Р.Фозилов (Наманган), Д.Клепиков (Тошкент).
Назоратчи – Р.Серазитдинов (Тошкент).
Комиссар – С.Қудратуллаев (Тошкент).
31 март
18:00. “Қўқон-1912” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)
Комиссар: М. Саидқосимов
18:00. АГМК – “Локомотив”
Ҳакамлар: А.Шукруллаев (Тошкент), С.Ҳакимов (Самарқанд), Ш.Қамаров (Самарқанд), Ғ.Жўраев (Наманган).
Назоратчи – Ф.Абдуллаев (Тошкент).
Комиссар – Л.Қўчқоров (Тошкент).
20:00. “Пахтакор” – “Нефтчи”
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Суюнов (Гулистон)
Назоратчи: К. Смирнов (Қарши)
Комиссар: Р. Черников






