АсосийDunyo

Америкалик қиз такси кира ҳақини тежаш мақсадида тез ёрдам чақирди

'Америкалик қиз такси кира ҳақини тежаш мақсадида тез ёрдам чақирди'ning rasmi

АҚШнинг Пенсильвания штатида яшовчи 25 ёшли қиз такси ҳақини тежаш мақсадида ўзини ёлғондан ҳомиладор кўрсатиб, тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилган, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Нашрнинг хабар беришича, қиз ўз манзилига тезроқ ва текинга етиб олиш мақсадида тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, ҳомиладор эканлигини, мазаси бўлмаётганлигини маълум қилган.

Бирпасда етиб келган тез ёрдам машинаси уни Латроб шаҳридаги касалхонага етказган. Бироқ қиз қабулхонадан қочиб кетган.

Полиция ҳуқуқбузарлик содир этган қизни уйнинг чердагига яшириниб ўтирганда қўлга олди.

Содир этган ҳуқуқбузарлиги учун қиз 800 доллар жаримага тортилди. Полиция бундай қонунбузарликни содир этиб, жарима тўлагандан кўра, такси чақирилса арзон тушишини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар