1

Италиялик эркак 9 йил мобайнида бақлажон туфайли судлашди

ДУНЁ 29.03.2018, 19:40
Италиялик эркак 9 йил мобайнида бақлажон туфайли судлашди

Тўққиз йил аввал бақлажон ўғирлаганликда айбланган Италия фуқароси ҳукмномани бекор қилишга эришди, деб ёзмоқда Lenta.ru нашри.

2009 йили Италиянинг жанубида жойлашган Лечче гағриша яқин жойда ичи тўла бақлажонли челак кўтариб олган эркакни қўлга олишганди. Эркакнинг айтишича, ойлик маоши йўқлиши туфайли боласини боқиш учун сабзавот ўғирлашига тўғри келган экан.

Суд буни ҳисобга олмай, сабзавот ўғрисини беш ойлик қамоқ ва 500 евро жарима жазосига тортган. Кейинроқ муддатни икки ойгача камайтиришади, жаримани эса – 120 еврогача. Лекин эркак охиригача курашди ва Римдаги шикоят судигача борди.

Шикоят суди ҳукмни бутунлай бекор қилиб, судланувчининг қашшоқ молиявий аҳволини ҳисобга олмашанликда ва давлат маблағини ҳавога учирганликда судьяларни танқид қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1