АсосийJinoyat

Бўстонлиқда маст эркак автомашина ичида ўзини ёқиб юборди

'Бўстонлиқда маст эркак автомашина ичида ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 31 ёшли эркак автомашина ичида ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасиб хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, 28 март куни соат 16.10 ларда, Ғазалкент шаҳар Амангелди кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган Ж.Комилов маст ҳолда Ибн Сино кўчасида таниши, 1987 йилда туғилган Ш.Ҳусанов бошқарувидаги “ВАЗ-2101” русумли автомашинаси салонида ўз жонига суиқасд қилиб, ўзининг устидан бензин ёқилғисини қуйиб, ўт қўйиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида автомашина салони қисман ёниб, зарар кўрган ва Ж.Комилов ҳамда ҳайдовчи Ш.Ҳусановлар куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилганлар.

    Бошқа янгиликлар