1

Марказий банк нарх барқарорлигини таъминлайди

ИҚТИСОДИЁТ 30.03.2018, 11:44
Марказий банк нарх барқарорлигини таъминлайди

Марказий банк Ривожлантириш ва ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсатини амалга ошириш концепциясини тақдим этди, деб ёзмоқда Norma.

Концепцияда назарда тутилишича, нарх ошиши суръатини пасайтириш ва барқарорлаштириш давлат иқтисодий сиёсатининг муҳим устуворликларидан бири бўлиб қолиши керак. Инфляциянинг барқарор паст даражаси иқтисодий ривожланиш омили бўлади, аҳоли ва юридик шахслар қўйилмаларининг узоқ муддатли инвестицияларга йўналтирилиши учун зарур шароитларни яратиш воситасига айланади.

Миллий валютанинг барқарорлиги алмаштириш курсини эркин шакллантириш шароитида унинг ички харидоргирлигини қўллаб-қувватлаш орқали таъминланади. Бошқача айтганда, тўлов баланси билан боғлиқ ташқи зарбалар ёки қийинчиликлар юз берган шароитда алмаштириш курсининг мос равишда ўзгариши экспорт қилувчилар ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантиради.

Бир вақтнинг ўзида, Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги устувор мақсади аниқ белгиланиши ва икки хил талқин қилинишига йўл қўймаслик учун амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, нарх барқарорлиги нолга тенг ёки салбий инфляцияни назарда тутмайди. Нарх барқарорлиги деганда истеъмол нархларининг ўзгармаслиги эмас, балки бироз ошиши тушунилади. Бир қарашда, нархларнинг доимий ўзгармай туриши энг яхши шартдек туюлади, бироқ инфляциянинг паст ва ижобий барқарор даражаси иқтисодиётнинг самарали юритилиши учун энг қулай шароит ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1