Арнольд Шварценеггер тезкор юрак операциясини бошдан кечирди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
Хабарларга кўра, 70 ёшли актёрни Лос-Анжелесдаги Седарс-Синай тиббиёт марказига олиб келишган. Жарроҳлик амалиёти пайтида мураккабликлар пайдо бўлган ва операция бир неча соат давом этган.
Ҳозирда Шварценеггернинг аҳволи барқарор.
1997 йили актёрнинг юрагидаги аорта клапанлари алмаштирилган эди.







