1

Наҳангбалиқ сёрфингчининг оёғини тишлаб узиб олди (Фото)

ДУНЁ 31.03.2018, 09:59
Наҳангбалиқ сёрфингчининг оёғини тишлаб узиб олди (Фото)

Сёрфингчи Майк Кутс (Mike Coots) 18 ёшида Гавай оролларида йўлбарс наҳангга дуч келганди. Бу учрашув фожиа билан тугаганди – наҳанг Майклнинг ўнг оёғини тишлаб узиб олганди. Бу ҳақда Bigpicture.ru нашри ёзмоқда.


Аммо бутун умр наҳанглардан қочиш ўрнига Майкл ўзгача қарор қабул қилди – у наҳангларни браконьерлардан ҳимоя қиладиган бўлди.

Дарвоқе, сёрфингни ҳам ташлаб қўймади.

20 йил аввал наҳанг билан кечган олишувдан сўнг Майклни шифохонага ётқизиб, даволашади. Жароҳатига қарамай, Майкл бир ой ўтиб денгизга қайтади ва сёрфингни давом эттиради.

Йиртқич билан кечган фожиавий учрашув Майклнинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди.

У йиртқич “рақиблари”ни одамлардан ҳимоя қилишга бел боғлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1