АсосийShou-biznes

Анъанавий "​Sumalak Party”дан репортаж (фото)

'Анъанавий "​Sumalak Party”дан репортаж (фото)'ning rasmi

“Proart “ компанияси анъанавий тарзда ўтказиб келадиган — “Sumalak Party”ни тақдим этди.

Соат 17:00 дан 23:00 га қадар давом этган катта баҳорий байрамда, ўзбек шоу бизнесининг вакиллари, кино оламининг энг машҳурлари иштирокини кўриш мумкин. Булар: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева, Райҳон Ғаниева, Сардор Раҳимхон, Улуғбек Раҳматуллаев, хонандалар Нилуфар Усмонова, Анвар Собиров, “Караван” гуруҳи, актрисалар Шаҳзода Матчонова, Ҳалима Ибрагимова, “Марварид” болалар гуруҳи...


Олдиндан пухта ишланган сценарий асосида ташкиллаштирилган тадбирда саҳналаштирилган театр кўринишлари, “Сабо” рақс дастасининг рақслари, клоунларнинг чиқишлари меҳмонларнинг олқишига сазовор бўлди.

Катта баҳорий байрам давомида, “Sugar plum”, “Robiya Designer”, “Imir”, “Diamond Kids” “Yas Sam Nur”, “Shadiya”, “Je time”, “Ozoda SHOVROOM”, “MUNISA SINCE”, “Banoras” каби машҳур брендларнинг либослар тақдимоти ҳам алоҳида эътибор билан ўтказилганини айтиб ўтиш лозим.

“Sumalak Party” учун маҳсус безатилган “Осиё гранд” ресторанинг киравериш холли 3D кўринишида безатилган бўлиб, декарациядаги варракларнинг акси барчага бирдек баҳорий кайфият улашди десак, муболаға бўлмайди.

Айтиб ўтиш жоизки, мазкур компания бу йил тўртинчи бор ушбу шоу дастурни аъло даражада ўтказиб, тилга тушмоқда. 2018 йилги “Sumalak Party” ҳам қувонч ва шодликка бой бўлди. Олти соатли тадбир фақат ўйин кулгу ва аъло кайфиятда ўтганини даврани қизитган машҳурларнинг суратларидан ҳам билиш мумкин. Улар, онлайн тарзда кетма-кет ижтимойи тармоқлардаги саҳифаларига репортаж тайёрлаб туришди.

Қуйида, бўлиб ўтган “Sumalak Party”дан фотосуратларни тақдим этамиз. Ахир, минг бор эшитгандан кўра, бир бор кўрган афзал...


    Бошқа янгиликлар